Венгер: Мен Мбаппенинг уйида бўлдим

5 май, 20:25 503

Венгер: Мен Мбаппенинг уйида бўлдим

“Арсенал” жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер “Монако”нинг ёш иқтидорли футболчиси Килиан Мбаппени ўтган мавсумдаёқ “Арсенал”га олиб келишни истаганини айтиб ўтди.

“Мен Мбаппенинг уйига борганман ва уни “Эмирейтс”га олиб келиш учун барча ишларни қилганман. Аммо “Монако” Килианни қўйиб юборишни истамаган. У вақтда Мбаппе Францияда мактабда ўқиганлиги учун ҳам тўғри тушунганман. Албатта, мен уни жамоамда кўришдан хурсанд бўлар эдим”, - деб мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди ESPN.