Венгер: Мен ҳақимда кўп гапирманглар

12 март, 10:40 357

Венгер: Мен ҳақимда кўп гапирманглар

 

 

"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер Англия кубогидаги қуйи лига вакили "Линкольн Сити"ни қақшатқич мағлубиятга учратганидан кейин ўзини тинч қўйишларини сўради.

- Яқинда Европа чемпионлар лигасида ҳамманинг ҳафсаласини пир қилган эдик, - деди Арсен Венгер. - Энди вазиятни ўзгартирдик. Биз Англия кубоги финалида ўйнаш учун "Уэмбли"га бормоқчимиз. Энди Мен ҳақимда кўп гапирманглар. Мен бошқаларга ишимни баҳолаши учун имконият бераман. Лекин доимо ўз ишимга бор эътиборимни қаратишга ҳаракат қилиб келганман.

Шунингдек, Арсен Венгер "Линкольн Сити" жамоаси унда илиқ таассурот қолдирганини ва бу клуб муваффақиятга эришишга қодирлигини ҳам алоҳида таъкидлади.

SPORTS.uz