Венгер: Мен кетганим билан “Арсенал” доим ютадиган бўлиб қолмайди

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгернинг сўзларига кўра унинг истеъфоси жамоадаги барча муаммоларни ҳал қила олмайди.

“Хатто менинг истеъфоимдан сўнг ҳам “Арсенал” ҳар ўйинда ғалаба қозона олмайди. Чунки, ҳозирги “Арсенал” мен қабул қилиб олган пайтдагидек эмас.

Тўғри қарор қабул қилиш жамоа учун муҳим. Мен бу клубнинг келажаги учун доим қайғуриб келганман. “Арсенал” ишончли қўлларда бўлиши зарур”, - дейди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Арсен Венгер келгуси мавсумда ҳам “тўпчилар”ни бошқариш истаги борлиги ҳақида хабар берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!