Венгер: Ўзилнинг "Арсенал"да қолишига ишонаман

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер жамоа етакчиларидан бири ҳисобланган Месут Ўзилни “канонирлар” сафида қолишига ишонмоқда.

“Ньюкасл”га қарши ўйинда у барчасини ўз зиммасига олди ва жуда муҳим бўлган голни урди.

Ўзилнинг келажаги? Унинг “Арсенал”да қолишига ишонаман”, - дейди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси аъзосининг лондонликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. Айтиш лозимки, бундан аввалроқ Каталониянинг “Барселона” клуби Ўзил билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!