Венгер ПСЖ билан музокаралар олиб бормаган

3 апрель, 15:56 299

Венгер ПСЖ билан музокаралар олиб бормаган


Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер Франциянинг ПСЖ жамоаси билан музокаралар олиб борганлиги ҳақидаги хабарларни рад қилди.

Мен Париж клуби билан музокаралар олиб борганлигимни расман инкор этаман, – дейди Венгер.

Аввалроқ ОАВ бир неча марта Венгернинг ПСЖ вакиллари билан алоқага чиққанлигини маълум қилган эди. Эслатиб ўтамиз, Венгернинг “Арсенал” билан тузган амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади.