Венгер ПСЖни бошқарадими?

22 март, 11:30 340

Венгер ПСЖни бошқарадими?

 

"Арсенал"нинг узоқ йиллик бош мураббийи Арсен Венгер атрофидаги гап-сўзоар яна авж ола бошлади. Кўпчилик франциялик мутахассиснинг ёзда жамоадан кетишини кутмоқда. Айниқса, унинг янги иш жойи борасидаги мулоҳазалар қизғин ту солмоқда.

Оммавий ахборот воситалари ПСЖ Арсен Венгерга икки йиллик шартнома таклиф қилгани ҳақида ёзган эди. Франциялик мураббий бунга ўз фикрини билдирди.

- ПСЖни менга шартнома таклиф қилгани ҳақидаги хабарларни расман инкор қиламан, - деди Арсен Венгер. - Буларнинг бари уйдирма.

Арсен Венгернинг ўзи яна бир йил "Арсенал"да қолишни истамоқда.

SPORTS.uz