Венгер: Қўрқма, Мбаппе!

6 июнь, 12:05 489

Венгер: Қўрқма, Мбаппе!

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер “Монако” ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг “тўпчилар” сафига ўтиши тўғрисидаги хабарларга муносабатини билдирди.

“У қайерга ўтади? Қайерда ўйнаш имконияти юқори бўлса, ўша ерда. Мбаппе ўйин амалиёти кераклиги ҳақида кўп ўйламоқда. Мен унга шуни айтмоқчиманки, унинг учун 100 млн евро сарфлаган жамоа албатта уни майдонга туширади.

Ҳеч ким 100 млн еврога олинган футболчига заҳирада ўтир деб айта олмайди. Албатта, биз бошқа катта клубларга бу борада рақобат қила олмаймиз. Килианнинг ўзига ҳам танлаш қийин бўлаётгани аниқ”, – деб айтиб ўтди франциялик мутахассис.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.