Венгер Хитойга кетадими?

 

Хитой суперклублари Европанинг кўзга кўринган футболчилари қаторида тажрибали мураббийларга ҳам кўп миллионли даромад ваъда қилиб, уларни жамоани бошқаришга ундамоқда.

"Арсенал"дан кетиши ҳақида гап-сўзлар кўпайиб бораётган тажрибали мураббий Арсен Венгер ҳам Хитойдан таклиф олди.

Номи ошкор этилмаган Хитой клуби франциялик мутахассисга йилига 35 миллион тўланадиган шартнома таклиф қилди. Бироқ, Арсен Венгер Европада ишлаш истагини билдириб, бу таклифга рад жавобини берди.

"Арсенал" раҳбарияти Арсен Венгер масаласини мавсум якунлангач, муҳокама қилишини маълум қилган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!