Венгер кетмайди!

30 май, 18:01 131

Венгер кетмайди!

“Арсенал” жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер жамоани  тарк этмайди. “BBC”нинг хабар беришича, француз мутахассиси “тўпчилар” билан икки йиллик келишувга эришган.

Ушбу янгилик эса эртага расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, “Арсенал” бу мавсум Премьер лигада 5-ўринни қўлга киритди ва Венгер даврида илк бор Европа Чемпионлар лигасидан четда қоладиган бўлди.