Венгер мавсум якунида "Арсенал"ни тарк этади

“Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер ўз лавозимини тарк этади.

68 ёшли франциялик мутахассис мавсум якунида Лондон клубини тарк этишини маълум қилди.

Яхшилаб ўйлаб кўрдим ва клуб раҳбарияти билан узоқ музокарадан сўнг кетиш вақти келганини тушундим. Мавсум якунида “Арсенал”даги бош мураббийлик лавозимимни топшираман.

– Бу клубга узоқ йиллар давомида хизмат қилиш мен учун шараф бўлди. Барча мухлислар “Арсенал” учун қайғуради. Мен уларни доим яхши кўриб қоламан, – дейилади Венгернинг аризасида.

Венгер “Арсенал”да 1996 йилдан бери ишлаб келади. У уч марта клуб билан Англия чемпиони, 7 марта кубок соҳиби ва 7 марта Суперкубогини қўлга киритган. 3 марта АПЛда энг яхши мураббий ва 4 марта Европада йил мураббийи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!