Вентура Италия термасини тарк этади

Италия терма жамоаси бош мураббийи Жампьеро Вентура ўз лавозимини  тарк этади. “Мовий гвардия” кеча ўз майдонида Швеция билан 0:0 ҳисобида дуранг  ўйнади ва икки ўйин натижасига кўра, ЖЧ йўлланмасидан мосуво бўлди.

Шу тариқа, 60 йил  ичида илк бор Италия мундиалсиз қолган баҳсдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Вентура жамоадан кетишини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз олдин  дарвозабон Жанлуиджи Буффон ҳам термадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!