Вератти: “Барселона” “Камп Ноу”да 5:0 ҳисобида ғолиб чиқа олади

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Вератти кеча бўлиб ўтган УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки баҳсидаги “Барселона” устидан қозонилган йирик (4:0) ғалаба ҳали ҳеч нарсани англатмаслигини айтди.

“ПСЖ ҳали турнирнинг кейинги босқичига чиққани йўқ. “Барселона” “Камп Ноу”даги жавоб ўйинида 5:0 ҳисобида ғалаба қозониши мумкин. Улар учун имконсиз нарсанинг ўзи йўқ”, - дейди италиялик футболчи Ger Football News France нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бу жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 8 март куни “Камп Ноу” стадиониди бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!