Вератти Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа оладиган жамоа сафида ўйнамоқчи

11 июнь,2017, 10:30 497

Вератти Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа оладиган жамоа сафида ўйнамоқчи

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Вератти жамоасини ўзгартириш ниятида.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли италиялик футболчи бу ҳақда парижликларнинг янги спорт директори Антеро Энрикени огоҳлантирган. Маълумотларга кўра, Вератти Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа оладиган жамоа сафида ўйнамоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси аъзосини “Ювентус” ва “Барселона” каби клублар ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Вераттининг трансфер нарҳи эса 80 млн еврога баҳоланмоқда.

Вератти келгуси мавсумни ҳам ПСЖда ўтказадиган бўлди

Агар ПСЖ ёзда жиддий ўзгаришларга қўл урмаса, Вератти жамоадан кетади