Вератти Искога тан берди

 

Италия терма жамоаси ва ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Верратти Испания термаига қарши (0:3) ЖЧ–2018 саралаш босқичи доирасидаги учрашувда “Реал” хавбеки Искога қарши ўйини ҳақида сўзлаб берди.

“Искога қарши ўйнаб жуда кўп жабр кўрдим. Унинг ўйини мени ҳайратга солди. Ҳаттоки Месси ҳам бундай ўйин даражасига яқинига кела олмайди”, – деди Верратти.

Италия терма жамоаси бош мураббийи Жампьеро Вентура ҳам ўйиндан кейин Исконинг ўйинига баҳо бериб ўтди.

“Исконинг Верратти оёқлари орасидан тўпни олиб ўтишини кўриб, ўрнимдан туриб қарсак чалиб юборгим келди”, – дея тан олди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!