Вераттининг агенти “Милан” раҳбарлари билан учрашди

12 июнь, 19:41 220

Вераттининг агенти “Милан” раҳбарлари билан учрашди

“ПСЖ” жамоаси ярим ҳимоячиси Марко Вераттининг агенти Донато ди Кампли “Милан” офисига бориб, клуб бош директори Марко Фассоне хамда спорт директори Массимилиано Мирабеллилар билан учрашганини тасдиқлади.

Бироқ агент ушбу учрашув мижози – Вераттининг фаолиятига алоқаси йўқлигини ҳам алоҳида қайд этди.

“Мен “Милан” раҳбарияти билан учрашдим. Аммо бу Вератти масаласидаги учрашув эмас эди”, – деб ди Камплининг сўзларини келтириб ўтди Tuttomercatoweb нашри.