"Вердер" мураббийини истеъфога чиқармоқчи эмас

Бременнинг “Вердер” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Александер Нурига ишонишда давом этмоқчи ва уни истеъфога чиқармоқчи эмас. Бу ҳақда клубнинг спорт директори Франк Бауманн гапириб ўтди.

“Биз Нурига тўлиқ ишонамиз. Шунинг учун жамоамизда бу борада ҳеч қандай баҳс-мунозара йўқ”, - дейди Бауманн Sport1 интернет нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Вердер” Германия Бундеслигасининг ўтган 6та тур натижаларига кўра бор йўғи 3 очко жамғариб, турнир жадвалининг 17-поғонасида бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!