Вьери: Бернардескининг "Интер" ёки "Ювентус"да ўйнаб кетишига ишонмайман

24 июнь, 11:40 310

Вьери: Бернардескининг

“Фиорентина”, “Интер” ва “Ювентус” жамоаларининг собиқ ҳужумчиси Кристиан Вьери “бинафшаранглилар” ҳужумчиси Федерико Бернардескини шошилмасликка чақирди.

“Бернардески – ёш ва иқтидорли футболчи. Бироқ, у ҳали ўз устида кўпроқ ишлаши лозим. Мен унинг “Интер” ёки “Ювентус”да ўйнаб кета олишига тўлиқ ишонмайман. Шунинг учун у барқарор ўйин амалиётига эга бўлиши ва ўсиши учун доимий равишда майдонда тўп суриши лозим”, - дейди Вьери Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 23 ёшли футболчи якунланган мавсум Италия А Сериясида 32та учрашув ўтказиб, рақиблари дарвозасини 11 марта ишғол этган.