Вероника Кудерметова "Libema Open"даги иштирокини бошлади

Голландияда Хотин-қизлар теннис уюшмаси томонидан 11-17 июнь кунлари "Libema Open" халқаро турнири ўтказилади.

Айнди дамда мазкур мусобақанинг асосий тўри баҳслари учун саралаш ўйинлари ўтказилмоқда. Унда россиялик теннисчи Вероника Кудерметова хорватиялик Дария Юракни 6:2, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди навбатдаги босқичда Кудерметова беларуслик Светлана Пироженко, ёки австралиялик Эллен Пересга қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!