Вероника Кудерметова саралаш баҳсларини ғалаба билан бошлади
Россиялик теннисчи Вероника Кудерметова "Ролан Гаррос" мусобақасининг саралаш баҳсларини ғалаба билан бошлади.
Вероника турнирнинг биринчи босқичида франциялик Сара Цакаревични 7:5, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа россиялик теннисчи "Катта дубулға" туркумига кирувчи мазкур мусобақанинг иккинчи даврасида америкалик Николь Гиббз, ёки хитойлик Хань Синьюнга қарши кортга чиқади.
Фикрлар