Верратти: "Барселона"га кетишимга руҳсат беринг, мен барибир Парижга қайтмайман

18 июнь,2017, 15:20 352

Верратти:

Франциянинг ПСЖ клуби етакчиларидан бири Марко Верратти “Барселона” сафига ўтишни жуда ҳам истамоқда. 

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра француз клубининг қилаётган қайсарликларига қарата италиялик футболчи қуйидаги сўзларни айтган: "Барселона"га кетишимга руҳсат беринг, мен барибир Парижга қайтмайман.

Гап шундаки, Верратти Лионель Месси билан бир жамоада тўп сурмоқчи ва ғалаба қозонмоқчи. Таъкидлаш керакки, агар Верратти “Барселона”га ўтадиган бўлса, у ҳолда ПСЖ каталонияликлардан 24 ёшли футболчининг шартномасида кўрсатилган 100 млн евролик товон пулини ундириб олади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.