Верратти "Барселона"га кетишини шахсан президентга айтиш учун Парижга келди

23 июнь, 10:50 340

Верратти

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Верратти ўз таътилининг бир қисмидан воз кечиб, клуб президенти Носир Аль-Хелаифи билан учрашиш учун парижга келди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги нашрнинг маълум қилишича, италиялик футболчи ўзининг “Барселона”га ўтиш истаги борлигини шахсан клуб президентининг ўзига айтмоқчи. Эслатиб ўтиш керакки, Верратти бундан аввал ҳам ўзининг жамоадан кетиш нияти борлиги ҳақида ПСЖ раҳбариятини огоҳлантирган эди. Бироқ, парижликлар бу борада ўз позициясини ўзгартиришмаяпти, яъни Верраттини қўйиб юборишмоқчи эмас.

Таъкидлаш лозимки, бундан аввалроқ ПСЖ клубининг собиқ спорт директори Патрик Клюйверт италиялик футболчини сотиб олиш “Барселона” учун амри маҳол эканлиги ҳақида айтиб ўтган эди.