Верратти: Ҳозир келажагим ҳақида бир нима дея олмайман

16 июнь,2017, 12:20 255

Верратти: Ҳозир келажагим ҳақида бир нима дея олмайман

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Верратти янги мавсумни қайси жамоада бошлаши аниқ эмаслиги ҳақида айтиб ўтди.

“Мен жуда ҳам афсусдаман, бироқ айни дамда келажагим борасида бир нима дея олмайман”, - дейди италиялик футболчи Mundo Deportivo нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Верратти мавсумлар оралиғида Париж клубини тарк этишни режалаштирмоқда. Айтиш лозимки, 24 ёшли футболчи “Ювентус” ва “Барселона” каби клублардан жиддий таклифга эга. Футболчининг ўзи фаолиятини Каталония супер клубида давом эттиришни истамоқда. Бироқ, парижликлар раҳбарияти ўзининг етакчи футболчисини қўйиб юборишни истамаяпти.

Верратти "Барселона"га ўтиши борасида: Ҳозир ёки ҳечқачон

Верратти ва унинг агенти Месси билан учрашди