Верратти ПСЖни тарк этишини маълум қилди

11 июнь, 18:35 426

Верратти ПСЖни тарк этишини маълум қилди

Каталония матбуотининг ёзишича, ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти ёзги трансферлар мавсумида “Барселона”нинг асосий “нишони”га айланади.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра, футболчи парижликлар клуби спорт директори Антеро Энрике билан учрашиб, клубни тарк этиш нияти борлигини маълум қилган.

Маълум бўлишича, Франция вице-чемпиони раҳбарияти шундай бўладиган бўлса, Верраттини 80 млн евродан камига қўйиб юбормайди.

Италиялик футболчига “Челси” ва “Ювентус” клублари қизиқиш билдирмоқда.