Верраттини сотиб олишга кўзи етмаётган "Барселона" унинг ўрнига кимларни кўзламоқда?

29 июнь, 13:55 337

Верраттини сотиб олишга кўзи етмаётган

Каталониянинг “Барселона” клуби агар “Верратти режаси” амалга ошмай қолган тақдирда кимларни сотиб олиш ҳақида бош қотира бошлади. Бу ҳақда испаниянинг Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Маълумотларга кўра шундай футболчилардан бири “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Андер Эррера ҳисобланади. Бундан ташқари “кўк-анор ранглилар” “Лестер”нинг жазоирлик етакчиси Риёд Марезни ҳам кўз остиларига олиб қўйишган. Агар, Верратти “Барселона”га ўтмаса, каталонияликлар юқорида номлари тилга олинган икки футболчидан бирини сотиб олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” Верраттини сотиб олиш учун Арда Туранни трансферга қўйиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.