"Вест Бромвич" қишда ўз етакчисини сотиб юбормоқчи

“Вест Бромвич” клуби раҳбарияти яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида жамоа сардори Жонни Эвансни сотиш масаласини кўриб чиқмоқчи.

Берилган маълумотларга кўра клуб 29 ёшли шимолий ирландиялик футболчи билан яна 18 ойдан сўнг якунланадиган шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти. Айнан шу боис “Вест Бромвич” Эвансни иложи борича тезроқ сотиб, унинг трансферидан мўмайгина пул ишлаб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Шимолий Ирландия терма жамоаси аъзосига «Арсенал», «Лестер», «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» каби жамоалар жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Жонни Эванс жорий мавсум Англия премьер-лигасида жами 15та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!