"Вест Бромвич" раҳбарияти бош мураббийни истеъфога чиқариш ҳақида ўйламоқда

Англиянинг «Вест Бромвич» клуби бош мураббийи Тони Пулис тез орада ўз лавозимидан озод этилиши мумкин.

Журналист Генри Уинтернинг хабар беришича клуб раҳбарияти жамоани 2015 йилдан буён бошқариб келаётган 59 ёшли уэльслик мутахассисни истеъфога чиқариш ҳақида ўйламоқда. Бироқ, унинг ўрнини ким эгаллаши ҳақида эса ҳозирча аниқ маълумотлар келтирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Пулис бошқарувидаги «Вест Бромвич» жорий мавсум АПЛнинг ўтган 12та тур натижаларига кўра 10 очко тўплаган ҳолда 17-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!