“Вест Хэм” Билич билан шартномани узайтиради

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби бош мураббийи Славен Билич ўз ишида давом этиши мумкин. Sky Sports нашрининг маълум қилишича “болғачилар” раҳбарияти 48 ёшли мутахассиснинг фаолиятидан қониқиш ҳосил қилишмоқда ва тез орада у билан амалдаги келишувни узайтиришмоқчи.

Маълумот учун, хорватиялик мураббий “Вест Хэм”ни 2015 йилнинг ёзида ўз бошқарувига олган эди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, “Вест Хэм” жорий мавсум ўтган 26 тур натижаларига кўра 33 очко жамғариб, премьер-лиганинг 9-поғонасида бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!