“Вест Хэм” Жо Хартни кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олади

17 июль, 18:19 181

“Вест Хэм” Жо Хартни кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олади

 

Англия терма жамоаси ва “Манчестер Сити” дарвозабони Жо Харт “Вест Хэм”га ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, англиялик посбон “Вест Хэм” клубига ўтмоқда. “Вест Хэм” Хартни кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқда.

Хабарларга қараганда, Жо Харт аллақачон шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Шунингдек, бугун Харт тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.