"Вест Хэм" Кэрролнинг кетишига рухсат бермади

 

"Вест Хэм" клуби раҳбарияти қишки трансферлар мавсумида тажрибали ҳужумчиси Энди Кэрролнинг жамоадан кетишига рухсат бермагани маълум бўлди.

28 ёшли ҳужумчини Хитойнинг энг кучли клубларидан учтаси - "Шаньдун Лунэн", "Тяньцзинь Цюаньцзянь" ва "Хэбей Чайна Форчун" ўз сафига чорлаган эди. Бироқ, Лондон клуби бу таклифларнинг барчасини рад этди.

Жорий мавсумда Энди Кэррол Англия премьер-лигасининг 12 та ўйинида қатнашиб, рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!