"Вест Хэм" Сахони сотмоқда

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби ҳужумчиси Диафра Сахо фаолиятини "Кристал Пэлас"да давом эттиришга жуда яқин турибди.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра томонлар 28 ёшли сенегаллик футблчининг трансфери борасида келишувга эришишган. Унга кўра "Кристал Пэлас" Сахо учун “болғачилар”га 11 млн евро тўлайди.

Маълумот учун, Диафра Сахо жорий мавсум АПЛда жами 14та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!