“Вест Хэм” бир йўла 3 футболчиси билан хайрлашмоқчи

27 май,2017, 09:24 244

“Вест Хэм” бир йўла 3 футболчиси билан хайрлашмоқчи

 

“Вест Хэм” клуби раҳбарияти бир қатор футболчилар билан хайрлашаётганини маълум қилди.

Клуб ҳимоячиси Альваро Арбелоанинг шартномаси якунига етгани сабабли, “Вест Хэм” у билан битимни узайтирмасликка қарор қилди.

Лондон клуби, шунингдек, тегишли равишда “Депортиво Мальдонадо” ва “Бешиктош”дан ижарага олинган ҳужумчилар Хонатан Кальери ва Гекхан Терени сотиб олишмасликка қарор қилди.