"Вест Хэм" дарвозабони мухлислардан бош кийим сўради

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби дарвозабони Жо Харт Англия кубоги доирасида “Шрусбери Таун”га қарши баҳсда мухлислардан бош кийим олди.

Биринчи бўлимда “болғачилар” майдоннинг қуёш нури тушаётган томонидан тўп сурдилар ва қуёш нурлари Хартга ҳалақит қилди.

Шундан сўнг у меҳмон жамоа мухлисларидан бош кийим сўради ва уни қабул қилиб олди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!