“Вест Хэм” эгасининг ўғли “қовун” туширди

26 май,2017, 18:20 694

“Вест Хэм” эгасининг ўғли “қовун” туширди

“Манчестер Сити” жамоасининг собиқ ҳимоячиси Пабло Сабалета фаолиятини “Вест Хэм” сафида давом эттиради. Бу ҳақда “Вест Хэм” жамоаси эгасининг ўғли Жек Салливан ўзининг “Instagram”даги саҳифасида маълум қилди. Сабалетанинг “болғачилар” билан шартнома тузаётгандаги  суръатини Салливан ўзининг саҳифасига юклаган.

32 ёшли футболчи билан қанча муддатга шартнома имзолангани маълум қилинмаган. Олдинроқ, ОАВда Сабалета “болғачилар” билан икки йиллик битим тузгани ҳақида маълумот берилган эди. Янги жамоаси сафида ҳимоячи 5-рақамда тўп суради.

Маълумот учун, Сабалета бу мавсум “Манчестер Сити” сафида 32 баҳсда майдонга тушди ва икки гол киритиб, шунча марта шерикларини голли узатма билан таъминлаган.