"Вест Хэм" ҳужумчисини "Челси"га ўтиб кетишидан қўрқмоқда

“Вест Хэм Юнайтед” клуби ҳужумчиси Энди Кэролл яқин вақтлар ичида “Челси” аъзосига айланиши мумкин.

“Аристократлар” Альваро Моратанинг ўйинлари ўхшамаган пайтларда унга дам олиш  имконини бериш учун унга муносиб ўринбосар излашмоқда.

“Челси” устози Антонио Конте Миши Батшуайига ишонмаяпти. Тҳе Телеграпҳ хабарига кўра, “нафақахўрлар” белгиялик футболчини мавсум сўнггига қадар Кэроллга алмашишмоқчи.

“Болғачилар” эса Батшуайига қизиш билдиришгани йўқ. Бироқ улар ҳозирги вазиятда Кэроллни ўз сафларида сақлаб қолиши қийин эканлиги айтилмоқда.

Клубдагилар унинг ўзи хоҳиши билан жамоани тарк этишни истаб қолиши мумкинлигидан хавфсирашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!