“Вест Хэм” клуби “Арсенал” футболчиси учун 20 млн фунт тўлашга тайёр

14 июнь,2017, 08:27 215

“Вест Хэм” клуби “Арсенал” футболчиси учун 20 млн фунт тўлашга тайёр

“Вест Хэм” жамоаси “Арсенал” клуби ҳужумчиси Оливье Жирунинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. “Тақачилар” Жиру учун “Арсенал”га 20 млн фунт тўлашга тайёрлар.

“Вест Хэм” франциялик ҳужумчига ҳафтасига 100 минг фунтлик маошга эга 4 йиллик шартнома таклиф этмоқда. 30 ёшли футболчининг агенти хамда жамоалар ўртасидаги музокаралар бўлиб ўтди.

Маълумот учун, Жиру якунланган мавсумда 40 та баҳсда майдонга тушди ва 16 та гол киритиб, 7 та голга ассистентлик қилди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.