"Вест Хэм" қария тўпурарни текин олиш учун "Сандерленд"ни АПЛни тарк этишини кутмоқда

22 март, 18:25 312

 

 

"Вест Хэм" Англия терма жамоасидан таклиф олган 34 ёшли ҳужумчи Жермейн Дефони қўлга киритмоқчи. Лондон клуби раҳбарияти тажрибали ҳужумчи трансфери учун пул сарфламоқчи эмас, балки унинг эркин агентга айланишини кутмоқда.

Айни пайтда "Сандерленд" шарафини ҳимоя қилаётган Жермейн Дефо эркин агент мақомини олиши учун унинг жамоаси Англия премьер-Лигасини тарк этиши керак.

Чемпионат якунланишига ўн тўр қолганида "Сандерлен" 20 очко билан сўнгги ўринда бормоқда. Дефо энг кучсиз жамоа таркибида тўп сураётганига қарамай, "Сандерленд"нинг жами 24 та голидан 14 тасини уришга муваффақ бўлди.

SPORTS.uz