“Вест Хэм” сардори АПЛнинг сўнгги турларида жамоасига ёрдам бера олмайди

12 май, 17:20 166

“Вест Хэм” сардори АПЛнинг сўнгги турларида жамоасига ёрдам бера олмайди

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби сардори Марк Нобл жарроҳлик столига ётади ва шу сабабли ҳам у мавсумнинг қолган учрашувларида майдонга туша олмайди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, жарроҳлик амалиётида футболчини безовта қилаётган чурра олиб ташланади. Таъкидлаш керакки, у сўнгги учрашувларни кучли оғриқ билан ўтказган.

Шундай қилиб, Марк “Вест Хэм”нинг "Ливерпуль" ва "Бёрнли"га қарши учрашувларини ўтказиб юборади.