"Вест Хэм" яна икки футболчисидан айрилди, Мойес кадрлар борасида жиддий муаммога дуч келиши мумкин

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби ярим ҳимоячиси Мануэль Лансини ҳамда ҳужумчи Марко Арнаутовичлар кутилмаганда жароҳат олишди.

Шундоқ ҳам ўзининг асосий ҳужумчиси Энди Кэрроллни 3 ойга йўқотган “болғачилар” таркибида ушбу ҳолатдан сўнг жиддий муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

Берилган хабарларга қараганда Лансини белидан жароҳат олган ва камида бир ой жамоасига ёрдам бера олмайди. Арнаутович эса 3 ҳафтага сафдан чиққан.

Маълумот учун, Лансини жорий мавсум АПЛда жами 18та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. 19та учрашувда иштирок этган Арнаутович ҳисобида эса 6та гол ҳамда 4та голли узатма бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!