“Вест Хэм” ёзда “Манчестер Сити” футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби “Манчестер Сити”га ҳужумчи Келечи Ихеаначо борасида расмий таклиф юборди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга кўра “шаҳарликлар” 20 ёшли нигериялик футболчи учун 23 млн евро талаб қилмоқда. Таъкидлаш керакки, Ихеаначо ортда қолган мавсумда “Манчестер Сити” таркибида бор йўғи бир маротаба асосий таркибда майдонга тушган холос. Қолаверса, жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳам уни олиб қолишни режалаштирмаяпти.

"Манчестер Сити" ҳужумчисини "Боруссия Д"га сотмоқчи>>>

Харт “Торино”га қайтмайди>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!