"Вест Хэм" ёзда "Манчестер Сити"га керак бўлмай қолган футболчини текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи

10 март,2017, 12:53 402

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Бакари Санья ёзда “Вест Хэм” аъзосига айланиши мумкин.

Thesun.co нашри тарқатган маълумотларга кўра “болғачилар” бош мураббийи Славен Билич 34 ёшли франциялик футболчини текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи. Таъкидлаш керакки, Саньянинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.

Ўз навбатида “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “қария” футболчини жамоада олиб қолишни истамаяпти ва шу сабабли ҳамжамоа раҳбарияти ҳам Саньяга янги шартнома таклиф қилмаган.