"Вест Хэм" ёзда "Сити"дан ижарага олинган Жо Хартнинг ўрнига "Юнайтед" посбонини олиб келмоқчи

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Сэм Жонстоннинг хизматларига қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “болғачилар” ёзда “Сити”дан ижарага олинган дарвозабон Жо Хартнинг жавобини бериб, ўрнига айнан “Юнайтед” посбонини олиб келишмоқчи. Ушбу трансфер эса “Вест Хэм”га таҳминан 4,5 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Маълумот учун, Сэм Жонстон мавсумни ижара асосида “Астон Вилла” сафида ўтказмоқда. 25 ёшли футболчи жорий мавсум Чемпионшипда 38та ўйинда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 36 марта тўп олиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!