"Вест Хэм"дан истеъфога чиқарилган Дэвид Мойесга харидор чиқди

Бундан бир неча кун олдин Лондоннинг “Вест Хэм” клубидан истеъфога чиқарилган Дэвид Мойес мавсум якунларига кўра АПЛни тарк этган "Сток Сити"ни бошқариши мумкин.

The Mirror нашри тарқатган хабарга кўра клуб раҳбарияти 44 ёшли шотландиялик мутахассис жамоани яна премьер-лигага қайтаришига ишонмоқда. Бунинг учун улар Мойесга яхшигина маош ва трансферлар учун етарли маблағ таклиф қилишга тайёр.

Эсатиб ўтамиз, “Сток Сити” кеча бош мураббийи Пол Ламбертни лавозимидан озод этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!