"Вест Хэм"нинг "Тоттенхэм" устидан қозонилган ғалабаси учун "Челси" футболчиси Биличга кечки овқат ваъда қилган

7 май, 12:45 311

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби устози Славен Биличнинг айтишича, жамоасининг "Тоттенхэм" устидан қозонган ғалабасидан сўнг "Челси" ярим ҳимоячиси Неманья Матич унга кечки овқат ваъда қилган.

"Тоттенхэм"га қарши ўйин олдидан у агар биз "шпорлар"ни мағлуб этсак, менга кечки овқат олиб беришини ваъда қилиб хабар юборди. Матич - мўъжизавий футболчи ва ажойиб инсон. Унинг таклифини ҳурмат билан қабул қиламан", - дейди Билич Mirror нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда биринчи ўринда бораётган "Челси" билан иккинчи поғонадаги "Тоттенхэм" орасида 4 очко мавжуд. Аммо, "аристократлар" "шпорлар"дан бир ўйин кам ўтказишган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.