Видаль "Бавария"дан ҳеч қаерга кетмайди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль ҳеч қаерга кетмайди, уни сотиб олиш учун эса “Челси” ҳеч қандай имкониятга эга эмас. Бу ҳақда немис гранди бош мураббийи Юпп Хайнкес айтиб ўтди.

“Челси” ва “Бавария” ўртасида ҳеч қандай гап-сўз бўлгани йўқ. Биз қишда Видални нафақат “Челси”га, умуман ҳеч бир клубга сотмаймиз”, - дейди 72 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “аристократлар” бош мураббийи Антонио Конте “Ювентус”даги шогирдини “Челси”да ҳам кўриш ниятида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!