Видаль Мессининг дисквалификацияси бекор қилинишига ўз муносабатини билдирди

7 май, 15:48 550

Видаль Мессининг дисквалификацияси бекор қилинишига ўз муносабатини билдирди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ва Чили терма жамоаси ярим ҳимоячиси Артуро Видаль ФИФА Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг дисквалификациясини бекор қилганидан норози эканлигини айтиб ўтди. 

"Қонун барча учун бир ҳил бўлишини истардим", - дейди Видаль ESPN нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Чили терма жамоасига қарши баҳсда ҳакам ёрдамчисини ҳақорат қилган деб топилган Месси дастлаб 4та ўйинга четлатилган эди. Бироқ, яқинда ФИФА апелляция қўмитаси Леонинг дисквалификациясини бекор қилган эди.