Видаль Санчесни "Бавария"да кўрмоқчи

22 май,2017, 13:20 343

Видаль Санчесни

Мюнхеннинг “Бавария” клуби хавбеки Артуро Видаль “Арсенал”да тўп сураётган ҳамюрти Алексис Санчесни ўз жамоасида кўришни истаётганлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Мен Алексисни “Бавария”да кўришни истардим. Санчес “Арсенал”да ажойиб ўйинларни намойиш этди ва у энди бироз олға қадам босиши керак. У дунёнинг энг зўр футболчилари билан бирга тўп суриши керак.

Мен ҳар доим айтганман, Санчес “Бавария”да ўйнаши керак. Бу футболчи бизнинг жамоага мос тушган бўлар эди”, - дейди чилилик футболчи Sport.es нашрига берган интервьюсида.

АПЛ. "Арсенал" чемпионатни ғалаба билан якунлади, аммо ЕЧЛ йўлланмасидан қуруқ қолди>>>

Алишер Усмонов "Арсенал"ни тўлиқ сотиб олмоқчи>>>