Видаль: Видеотакрорлар бу - футбол учун фойдали янгилик

19 июнь, 11:30 243

Видаль: Видеотакрорлар бу - футбол учун фойдали янгилик

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси ва Чили терма жамоаси аъзоси Артуро Видаль кеча Конфедерациялар кубоги доирасида бўлиб ўтган Камерунга қарши баҳсдан сўнг ФИФА томонидан футболга киритилган янгилик – видеотакрорлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз биринчи марта бундай янги технологияга дуч келдик. Бизга буни қандай ишлаши ҳақида тушунча беришди. Аммо, бу ўз манфаатларинга салбий таъсир қилса, буни оддий қабул қилиш қийин бўларкан. Бироқ, бунга шахсан ўзим гувоҳ бўлганимдан сўнг, видеотакрорларни футбол учун фойдали янгилик деб ҳисоблайман”, - дейди Видаль.

Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳснинг биринчи бўлимида чилилик футболчиларнинг киритган голи видеотакрорлардан сўнг ҳисобга олинмаган эди. Бироқ, кейинроқ ҳудди ўша видеотакрорлар Чили терма жамоасининг голини ҳисобга олишда ёрдам берди.