Видаль учун мавсум муддатидан аввал якунланди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль мавсум якунига қадар сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра чилилик футболчининг тиззасидан олган жароҳати кутилганидан анча жиддий бўлиб чиққан ва у мавсум якунига қадар сафга қайта олмайди.

Маълумот учун, 30 ёшли Видаль жорий мавсум немис гранди сафида жами 35та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!