Видаль яна бир мавсумдан сўнг Хитойга йўл олиши мумкин

15 июнь, 09:15 136

Видаль яна бир мавсумдан сўнг Хитойга йўл олиши мумкин

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль яқин келажакда Хитой чемпионатида тўп суриши мумкинлигини яширмаяпти.

Хабарларга қараганда 30 ёшли чилилик футболчи бу билан фаолияти давомидаги энг катта шартномалардан бирини имзолашни режалаштирмоқда.Таъкидлаш керакки, айни дамда мюнхенликлар Видални қўйиб юборишни исташмаяпти. Бироқ, 2018 йилга келиб вазият ўзгариши мумкин.

Маълумот учун, Чили терма жамоаси аъзосининг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.