Видео. ММА бургути Хабиб Нурмагомедов ўзбек паловини итальян таомларидан устун қўяди

21 май, 21:19 1710

Видео. ММА бургути Хабиб Нурмагомедов ўзбек паловини итальян таомларидан устун қўяди

Бугун Тошкент шаҳридаги “International” меҳмонхонасида Ўзбекистон жуи-житцу федерацияси ташаббуси билан қоидасиз жангларда (MMA) мағлубият нималигини билмай келаётган Хабиб Нурмагомедов ва бир қатор таниқли MMA жангчилари Зубайра Тухугов, Ислам Махачев, Ислам Мамедов, Абубакар Нурмагомедов билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуман давомида ушбу ММА жангчилари мухлислар қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

Ҳусусан, мухлислардан бири ушбу жангчиларни ўзи ишлайдиган ресторанга таклиф қилди.

Ассалом алайкум. Ўзбекистонга хуш келибсизлар. Сизларни бу ерда кўриб турганимдан ўзимда йўқ хурсандман. Ташрифингиз учун каттакон раҳмат. Сизларни ўзим ишлайдиган ресторанга таклиф қиламан. Ўзбекистонга ташрифингиз давомида меҳмонимиз бўлсангиз бошимиз кўкка етарди.

Хабиб Нурмагамедовнинг жавобини қуйидаги видеода билиб олишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.